Андижон вилояти Хўжаобод туманида хизмат бурчини бажараётган пайтда ҳалок бўлган профилактика инспектори, катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев Президент фармонига асосан «Жасорат» медали билан тақдирланди.
Маҳаллий ҳокимлик томонидан ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва мутасаддилар марҳумнинг онаси билан суҳбатлашиб, ўз таъзиясини билдирган ва унинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган улкан ҳиссасини эътироф этган.
Учрашув давомида қаҳрамоннинг юксак фазилатлари, хизмат давридаги шижоати ва мардлиги ёдга олинган.