Маълумотларга кўра, Ҳусанов «Сити»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шу сабабли, у ижара асосида бошқа клубга ўтиши эҳтимолдан холи эмас. «Қизил иблислар» скаутлари ҳозирда футболчининг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Манчестер клуби янги мавсум арафасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган ва бу борада Ҳусанов асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Абдуқодир Ҳусанов жорий йилнинг январ ойида «Манчестер Сити» таркибига қўшилган эди. Сўнгги уч ой ичида у жамоа сафида атиги бир учрашувда майдонга тушган. Ҳусанов бунга қадар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирган эди.