Трамп Путин ва Си Жинпингга бомбардимон билан таҳдид қилгани очиқланди

11:20 | 3 дақиқада ўқилади.

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп 2024 йилдаги ёпиқ тадбирларда Россия ва Хитой раҳбарларига Москва ҳамда Пекинни бомбардимон қилиш билан таҳдид қилганини айтган. Унинг гаплари аудиоязув орқали фош қилинди.

Putin, tramp, si

CNN ахборот агентлиги хабарига кўра, Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путинни Украинага бостириб киришдан қайтариш мақсадида унга Москвага бомба ёғдираман, деб таҳдид қилган. Бу ҳақда Трампнинг 2024 йилда Ню Йорк ва Флоридада бўлиб ўтган учрашувда айтган сўзлари ёзиб олинган аудиоязувларда акс этган.

«Агар Украинани босиб олсангиз, мен Москвага бомба ёғдираман. Менда бошқа чора йўқ», — деган Трамп Путинга қарата. Унинг сўзларига кўра, Путин бу таҳдидга «10 фоиз даражаси» ишонганини айтган.

Шунингдек, Трамп Хитой раҳбари Си Жинпинга ҳам шундай огоҳлик берган. Агар Хитой Тайванга ҳужум қилса, АҚШ Пекинни бомбардимон қилиши мумкинлигини айтган. «У мени ақлдан озган деб ўйлади. Чунки орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ эди»— деган у Си ҳақида.

Трампнинг бу таҳдидларининг аудиоси у президентликка иккинчи маротаба ўз номзодини қўйганда тарқалиб кетган. Хусусан, бу гаплар Ню Йорк ва Флоридадаги 2024-йилги маблағ йиғиш тадбирларида ёзиб олинганди. Кейинчалик бу аудио материаллар Жош Доуси, Тайлер Пейжер ва Исаак Арнсдорф томонидан қўлга киритилиб, улар ўзларининг “2024” номли китобида баъзи маълумотларни тақдим этган. Аудиофайллар дастлаб эфирга узатилмаган. Трамп маъмурияти эса аудиотасмаларга изоҳ беришдан бош тортган.