Буюк Британия ташқи ишлар вазири Давид Лемми Исроилга қарши янги сиёсий чоралар қўлланилиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар Ғазодаги низо барҳам топмаса, Лондон Исроилга нисбатан қатъий сиёсат юритади. Бу ҳақда Al Jazeera ахборот агентлиги хабар берди.
Лемми Ғазога гуманитар ёрдам етказиш мақсадида ташкил этилган АҚШ ва Исроил қўллаб-қувватлаётган фондни самарасиз деб баҳолади. Унинг фикрича, бу тизим очарчиликка чек қўя олмаяпти, минглаб фаластинликлар ҳаётдан кўз юммоқда. Шу билан бирга, Британия бу фондни танқид қилишда етакчи позицияни эгаллаётганини айтди.
Маълумотларга кўра, 27 майдан буён ёрдам кутиб турган 751 фаластинлик ҳалок бўлган, қарийб 5 минг киши яраланган.
2025 йил 5 май куни Исроил ҳукумати Ғазодаги ҳарбий операцияларни кучайтиришга қарор қилган. Шу муносабат билан 20 майда Канада, Британия ва Франция Исроилнинг ҳаракатларини танқид қилди. Британия ҳукуматининг жавоби сифатида Исроил билан савдо музокаралари тўхтатилди, сўнгра мамлакат элчиси чақириб олинди.
Июн ойида эса Британия Австралия, Канада, Янги Зеландия ва Норвегия билан биргаликда Исроилнинг икки вазирига нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу амаллар фаластинликларга нисбатан зўравонлик сабаб содир этилган.
2 июл куни Исроил 60 кунлик о‘t очишни тўхтатишга рози бўлганини маълум қилди.