Шота Руставели кўчаси 198 млн долларга реконструкция қилинадими?

19:10 | 2 дақиқада ўқилади.

Визирлик биринчи босқичнинг ўзида қанча пул сарфланаётгани, бошқа қайси кўчалар қамраб олиниши ва реал ишларга тўланадиган маблағлар қанчани ташкил этишини очиқлади.

Shotarustaveli

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчаси реконструкциясига 198 миллион доллар сарфланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашураматов Vaqt.uz‘га мазкур хабар юзасидан расмий изоҳ берди.

Вазирлик расмийсига кўра, аслида, бу сумма пойтахтнинг 200 километрга яқин йўл инфратузилмасини босқичма-босқич реконструкция ва модернизация қилиш учун мўлжалланган дастлабки умумий ҳисоб-китоб бўлиб, ҳар бир лойиҳа бўйича якуний нарх фақат бажарилган реал ишлар асосида шаклланади.

Шота Руставели кўчасининг комплекс реконструкцияси, Амир Темур шоҳ кўчаси, Шаҳрисабз кўчаси, Янги Сергели кўчасининг йўл ва инфраструктура янгиланиши ҳамда Олмазор туманида йирик йўл объектининг қурилиши биринчи босқичда 50 миллион долларга баҳоланган.

«Бу борада Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «ТИC Engineering» компанияси, «Ташкент Invest компанияси» АЖ ва пудратчи ташкилот «China State Construction Engineering Corporation» (ХХР) компанияси билан аниқ келишув мавжуд», — дейилади расмий хабарда.