Россия нефти Индонезия орқали бозорларга қайта йўналтирилмоқда

15:33 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йилда Индонезиянинг Каримун порти Россия нефти учун санкцияларни четлаб ўтишда асосий транзит марказига айланди. Ҳозирда бу ердаги нефт ҳажмининг деярли 100 фоизи Россиядан келтирилган ва унинг манбаси ўзгартирилиб, бошқа давлатларга қайта экспорт қилинмоқда.

2025 05 13 14.44.06

Reuters ва Kpler маълумотларига кўра, Россия 2025 йилда нефт экспорт қилишда янги йўналиш — Индонезия орқали ўтаётган схемани фаол қўллашга ўтди. Каримун порти — ҳозирги кунда Россия нефт маҳсулотларини қайта юклаётган етакчи ҳабга айланган. Октябрдан бошлаб портга келаётган нефт етказиб беришларининг 60 фоизидан кўпини Россия ташкил этган бўлса, 2025 йил апрелда бу кўрсаткич 100 фоизга етди.

Каримунда жойлашган терминал расман Индонезия юрисдикциясига кирмайди. У эркин савдо ҳудудида жойлашган ва бу Россия нефт маҳсулотларини бошқа мамлакатлар ёқилғи билан аралаштириш, маҳсулотнинг янги келиб чиқиш мамлакати сифатида Индонезияни кўрсатиш ва сўнгра Сингапур, Малайзия ва Хитойга реэкспорт қилиш имконини беради.

2025 йил бошидан буён бу ерга Россиянинг Уст-Луга портидан 500 минг тоннага яқин мазут ва 217 минг тонна дизел ёқилғиси етказиб берилган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан бир неча баробар кўп. Март ойида терминал орқали 590 минг тонна нефт маҳсулоти экспорт қилинган.

Каримунга келаётган юклар орасида ЕИ ва Буюк Британия санкцияларига тушган танкерлар ҳам бор. Бу савдолар номаълум трейдерлар орқали амалга оширилмоқда. Улар фирма номларини тез-тез ўзгартирар экан.

Индонезия Энергетика вазирлиги порт фаолияти ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирган. Терминални 2024 йилда Dubayдаги Novus Middle East DMCC компанияси сотиб олган, бироқ шарҳ беришдан бош тортган.