2025 йил 9 июл куни биткоин нархи тарихий рекордга етиб, 112 минг доллардан ошиб кетди. «Binance» ва «Coinbase» платформаларида қайд этилган ушбу кўрсаткич криптовалюта бозоридаги энг юқори нарх сифатида қайд этилди.
Coinbase биржасида биткоин нархи 112 152 долларга етди, Binance’да эса 111 999 доллар бўлди. Бу орқали биткоин олдинги энг юқори курс кўрсаткичидан ошиб, янги босқичга кўтарилди.
Биткоиннинг бозордаги умумий қиймати – капитaллашуви 2,17 трлн доллардан ошиб, уни Alphabet (Google) компанияси акциялари билан бир қатордаги бешинчи энг йирик активга айлантирди. Бу эса криптовалюта бозори нуфузининг ортганини кўрсатади.
Шу билан бирга, бир неча ҳафта аввал 14 йил давомида фаол бўлмаган 2,18 миллиард долларлик “уйқудаги” биткоинлар ҳаракатга келгани ҳақида хабар қилинган эди. Ушбу биткоинлар сақланган ҳамёнлар 2009 йилдан бери ҳеч қандай транзакция қилмаган. Уларнинг аввалги умумий қиймати 7 800 долларни ташкил этган бўлса, бугун ҳар бири 1,1 миллиард долларга тенг баҳоланмоқда. Бу 13 миллион фоиздан ортиқ ўсишни англатади.
Муттахассислар фикрича, ушбу юксалиш криптобозорда янги фаоллик тўлқинини келтириб чиқариши мумкин.