2025 йил 10 июл куни қабул қилинган ПҚ–222-сонли қарорда мустақиллик байрами Янги Ўзбекистон тараққиёти ва халқаро обрўсига мос тарзда ташкил этилиши белгиланган. Тадбирлар орқали миллий ўзлик, ватанпарварлик ва халқ бирдамлигини намоён этиш кўзда тутилган.
Мазкур байрам Қорақалпоғистон, барча вилоятлар, шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ шодлиги сифатида ўтказилади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам кенг кўламли тантаналар режалаштирилган.
Анъанавий «Она диёр – ранглар жилосида«, «Ватан учун яшайлик!» ҳамда «Энг улуғ, энг азиз» каби кўрик-танловлар юксак савияда ташкил этилади. Улар орқали юртга садоқат, маданият ва анъаналар тарғиб этилади.
Тадбирлар орқали халқни янада бирлаштириш, мустақиллик қадрини англаш ва миллий ғурурни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.