ЖССТ ҳисоботига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда болаларни асосий инфекцияларга қарши эмлаш даражаси 1997 йилдан бери энг паст кўрсаткичга тушган. Бу ҳолат инфекция касалликларининг кенг тарқалиш хавфини оширади. Ташкилот инфекцияларни эрта аниқлаш ва кузатиш имкониятлари чекланганлигини, айниқса, қишлоқ ҳудудларда техник ва рақамли имкониятлар етарли эмаслигини қайд этган.
Антибиотикларнинг нотўғри қўлланилиши эса ЖССТ томонидан келгусида эпидемиологик хавф сифатида баҳоланмоқда. Электрон рецепт ва рақамли кузатув тизимлари асосан шаҳарлар билан чекланган, қишлоқ жойларда эса рақамли саводхонлик етишмовчилиги туфайли шифокорлар томонидан дори тавсиялари нотўғри берилиши кузатилаётгани таъкидланган.
Лабораториялар техник жиҳатдан етарлича таъминланмаган. Бу ҳам инфекцияларни аниқлаш ва самарали назорат қилишда муаммоларни келтириб чиқармоқда.
ЖССТ «One Health» ёндашувини тўлиқ жорий этиш ва инсон соғлиги ҳамда ветеринария боғлаш механизмларини кучайтиришни таклиф қилган.