Тадбиркорлар билан савдо ва овқатланиш соҳасидаги муаммолар муҳокама қилинмоқда

11:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида муҳим учрашув бошланди. Ушбу мулоқот Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ташкил этилмоқда.

Soliq

Учрашувдан кўзланган мақсад — соҳада мавжуд тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва ечимлар ишлаб чиқиш. Бу соҳалар юз минглаб иш ўринлари, аҳоли даромадлари ва иқтисодий барқарорлик билан бевосита боғлиқдир.

Ҳозирги кунда Республика бўйича 146,8 минг тадбиркор савдо соҳасида ва 19,5 минг тадбиркор умумий овқатланиш йўналишида фаолият олиб бормоқда. 2024 йилда савдо соҳасида 597,7 трлн сўмлик товар айланмаси амалга оширилган ва 22,5 трлн сўм солиқ тўланган. Шунингдек, 6,4 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилган.

Умумий овқатланиш соҳасида эса 13,6 трлн сўмлик товар айланмаси қайд этилган, 1,2 трлн сўм солиқ тўланиб, 218 млрд сўмлик имтиёзлар қўлланган. Бу кўрсаткичлар ушбу соҳаларнинг иқтисодиётдаги улуши ва аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.

Мулоқотда Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман, Давлат солиқ қўмитаси, “Савдо ва сервис” ҳамда Кичик бизнес уюшмалари ва тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.