Дунёдаги энг йирик демократия хавф остидами?

14.05.2025 09:10 | 2 дақиқада ўқилади.

Ҳиндистонда «давомли уруш» ҳолати кундалик ҳаётнинг янги нормасига айланмоқда ва бу жараён мамлакат демократиясига жиддий таҳдид солмоқда, деб ёзмоқда Al-Jazeera нашри

Fotogaleria un vendedor vende banderas nacionales a lo largo de una carretera en nueva delhi india antes del 77 dia de la independencia del pais 1627943

Муаллифнинг таъкидлашича, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳукумати ички ва ташқи душман образини яратиб, хавф ва уруш муҳитини доимийлаштирмоқда. Бу ҳолат фуқаролик эркинликларини чеклаб, танқидий овозларни ўчиришга хизмат қилмоқда.

Мақолада қайд этилишича, миллий хавфсизлик номидан амалга оширилаётган сиёсатлар, айниқса, Кашмирда ва мусулмонларга қарши ҳаракатларда, демократик институтларнинг заифлашувига олиб келмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва судлар мустақиллигини йўқотмоқда, аҳоли эса ички душманларга қарши қаратилган риторика таъсирида турли қутбларга бўлинмоқда. Сиёсий рақиблар «миллат душмани», деб таърифланиши орқали сиёсий майдон ифлослашмоқда.

Муаллифнинг фикрича, бундай сиёсий муҳит Ҳиндистоннинг дунёдаги энг йирик демократия сифатидаги мавқеини хавф остига қўймоқда. Мамлакат ичидаги «доимий уруш» атмосфераси сиёсий рақобат, фикр эркинлиги ва адолатли сайлов тизимини заифлаштириб, давлатнинг келажакдаги барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.