Bitcoin нархи рекорд даражада — $122 000 га яқинлашди

13:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Жаҳон криптовалюта бозорида янги тарихий воқеа қайд этилди — Bitcoin нархи илк марта $121 214 даражасига етди. Бу кўрсаткич унинг шу пайтгача қайд этилган энг юқори нархи ҳисобланади.

Bitkoin

Рақамли активнинг бу даражага чиқиши халқаро бозордаги фаолликнинг ортиши ва криптовалюталарга бўлган ишончнинг кучайиши билан изоҳланмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, охирги ойларда институционал сармоядорлар сони ортиб, бозорда талаб ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрел ойида АҚШ ва Хитой ўртасида юзага келган бож уруши туфайли Bitcoin нархи $76 000 гача пасайган эди. Шундан сўнг бозорда барқарорлик кузатилиб, актив нархи тез суръатда тиклана бошлади.

Экспертлар фикрича, агар тенденция сақланса, Bitcoin нархи яқин ойларда янада ошиб, яна янги рекордларни ўрнатиши мумкин. Бироқ улар ҳанузда катта хатарлар мавжудлигини ва бозордаги кескин ўзгаришлар эҳтимолини ҳам рад этмаяпти.