Президентга маслаҳатчилар тайинланди: Сардор Умрзоқов стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчи бўлди

17:50 | 4 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан бир қатор маслаҳатчилар тайинланди. Уларнинг орасида Президент Администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умрзоқов ҳам бор.

Umurzakov

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби хабарига кўра, Президентнинг тегишли фармони билан қуйидагилар янги маслаҳатчи лавозимларига тайинланди ва илгариги лавозимидан озод этилди:

 Абдулазиз Ҳафизович Комилов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Равшан Аюбович Ғуломов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Сардор Ўктамович Умрзоқов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Мансурбек Полвонзода Оллоёров — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Русланбек Қуролтаевич Давлетов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Президент Администрацияси раҳбарига беш нафар ўринбосар ва котибият мудири тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.