Бугун, 14 июл куни Гаянэ Олеговна Умерова Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асатов маълум қилди.
Асадовга кўра, Умерова мазкур тайинлов муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Гаянэ Олеговна Умерова 2020 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси Бош котиби лавозимида ишлаган. 2023 йил июлда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси лавозимига тайинланган. 2023 йил октябрь ойида эса Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланганди.