Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, мазкур маҳаллаларга 2025 йилги иккинчи ва 2026 йилги биринчи мавсумларда танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилмайди. Бу чеклов ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотларга ҳам тааллуқли бўлади.
Ҳар мавсум бошланишидан аввал танаффус берилаётган маҳаллалар рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий саҳифалари ҳамда «Очиқ бюджет» порталида эълон қилиб борилади. Шу тариқа, танлов шаффоф ва очиқ шартлар асосида ташкил этилиши таъминланади.
Айни пайтда, баъзи маҳаллалардаги лойиҳалар рад этилгани сабаб, уларга танаффус берилмайди. Жумладан, Наманган шаҳридаги «Даштбоғ», Қўқон шаҳридаги «Нурафшон» ва Шуманай туманидаги «Бегжап» маҳаллаларининг 2025 йил 1-мавсумидаги лойиҳалари қабул қилинмаган ва улар навбатдаги мавсумларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Бу янгилик маҳаллаларда бюджет маблағларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш, шунингдек, имкониятларни тенг тақсимлашни мақсад қилган тадбир сифатида баҳоланмоқда. Лойиҳаларга чеклов қўйиш орқали ҳудудлар ўртасидаги мувозанат сақланиши кўзда тутилган.