Расмий баёнотда, «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ ҳеч қандай қурилиш ёки қайта қуриш ишлари муносабати билан ёпилмайди. Мажмуа ҳудудидаги барча объектлар белгиланган иш тартибида (ҳафтасига 7 кун, дам олиш кунларисиз) фаолиятини давом эттирмоқда, дейилади. шунингдек ҳокимлик фуқаролардан тасдиқланмаган ва норасмий хабарларга ишонмасликни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 1 июл куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган «Строй Город» қурилиш бозори электр энергиясидан ўзбошимчалик билан узилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг Тошкент шаҳри ФВБ расмий маълумот бериб, аниқланган ёнғинга қарши камчиликларини қонун бузилишларини тўлиқ бартараф этилгунга қадар, иш фаолияти вақтинча тўхтатилганлигини маълум қилган эди.