2023 йил охирида ишга туширилган «Circle to Search» функцияси экрандаги маълумотлар асосида қидирув имконини берган эди. Янги хизмат эса фойдаланувчи томонидан белгиланган тасвирлар ёки матнлар бўйича шарҳли жавоблар тайёрлайди. Android Authority нашрига кўра, Gemini ичида бу функцияни фаоллаштириш учун алоҳида тугма ҳам мавжуд.
Google ҳозирча бу хизмат аввалгисини тўлиқ алмаштирадими ёки унга қўшимча сифатида таклиф этилладими — аниқ маълумот бермаган. Бироқ компаниянинг қидирув ва сунъий интеллект имкониятларини бирлаштиришга катта эътибор қаратгани қайд этилмоқда.
Бу янгилик Google’нинг AI технологияларини кенг жорий этиш ва фойдаланувчи тажрибасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Google компаниясига 314 миллион долларлик жарима қўллангани ҳақида ҳам хабар берилган эди.