Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади

10:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида қурилиш ишлари муносабати билан Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Бешқайрағоч ва Беруний кўчалари орасидаги қисми 18 июль соат 15:00 дан 21 июл соат 06:00 гача ёпилади. Шаҳар ҳокимлиги бу даврда муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилди.

Avtobus toshkent

Шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилади. Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси маълумотига кўра, йўналишлар қуйидагича ўзгармоқда:

34-сон автобус «Шифокорлар шаҳарчаси – Чилонзор метро» йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

64-сон автобус «Пахтакор метро – Бирлик мавзеси» йўналишида Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали йўлга чиқади.

87-сон автобус «Қора Қамиш 2/4 – Чилонзор 30-даҳа» йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза орқали ҳаракатланади.

116-сон автобус «Шифокорлар шаҳарчаси – Чилонзор буюм бозори» ҳам Беруний, Нурафшон ва Кўкча дарвоза кўчалари орқали йўлга чиқади.

131-сон автобус «Олимпия меҳмонхонаси – Дўстлик-2 мавзеси» йўналишида ҳам шу муқобил кўчалардан фойдаланади.

147-сон автобус «Чорсу савдо маркази – Чинни бозори» маршрути ҳам Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза орқали ўз йўналишини амалга оширади.

Ушбу автобуслар қайтиш йўналишларини ўзгартирмайди.