Темирйўл ҳодимларининг иш вақти тартибига ўзгартириш киритилди

14:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Поездлар ҳаракатига хизмат қилувчи темир йўл ходимлари учун иш вақти ва дам олиш режимлари белгиланди. Янги тартиб уларнинг меҳнат ҳуқуқларини аниқлаш ва иш юкини назорат қилишга қаратилган.

Temiryo'l xodimi

2025 йил 17 июл куни Адлия вазирлиги томонидан темир йўл транспорти соҳасидаги айрим ходимлар учун иш вақти ва дам олиш тартибини белгилайдиган махсус низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, иш ҳафтаси 5 кунлик ёки 6 кунлик бўлишидан қатъи назар, ходимнинг иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги лозим. Бу қоида иш режими ва меҳнат нормаларини мувофиқлаштиришга қаратилган.

Агар иш жойи асосий иш жойидан ташқарида жойлашган бўлса, ходим томонидан 24 соат мобайнида босиб ўтилган масофанинг 8 соати иш вақти ҳисобланади. Бу амалиёт хизмат сафаридаги вақтини ҳисобга олиш имконини беради.

Темир йўл транспортидаги мазкур тоифадаги ходимларнинг иш вақтига бир қатор масалалар: ишга тайёргарлик, тиббий кўрикдан ўтиш, хизмат кўрсатилаётган жойга етиб бориш ва қайтиш, ҳамда кутилмаган бўш вақтлар ҳам киритилади.

Бу орқали ходимларнинг иш юки тўғри баҳоланиши ва уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш кўзда тутилган.