Трампнинг ултиматуми Россия учун қимматга тушади

09:46 | 3 дақиқада ўқилади.

Путин урушни тўхтатиш учун муросага боришдан бош тортмоқда. Бу эса нафақат тинчлик сари имкониятларни, балки Россиянинг халқаро таъсирини ҳам йўққа чиқармоқда.

Putin ultimatum

The Washington Post таҳлилчилари таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушда муросага келиш нияти йўқ. Унинг бундай позицияси нафақат Ғарб билан муносабатларни тиклаш имкониятини йўққа чиқаради, балки Москва учун халқаро миқёсда улкан иқтисодий ва геосиёсий тўлов талаб этади.

Россия бўйича мутахассис Майкл Киммажнинг таъкидлашича, Путиннинг НАТОга қарши позицияси ва босиб олинган украин ҳудудларини тан олиш талаблари хавфсизлик эмас, балки эҳтиросга асосланган. Унинг сўзларига кўра, Путин Украинага нисбатан Белоруссия каби итоаткор иттифоқчи эмаслиги учун шахсий интиқом руҳида ҳаракат қилмоқда.

Ушбу иррационал фиксация Россиянинг минтақавий позицияларига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Қозоғистон, Арманистон ва Озарбойжон билан муносабатлар сезиларли равишда ёмонлашган. Шунингдек, Яқин Шарқдаги таъсир ҳам пасайди.

Россия иқтисодиёти ҳам уруш туфайли Хитойга қарам бўлиб қолди. 2021 йилда Россия нефтининг 49 фоизи ва газининг 74 фоизи Европага экспорт қилинган бўлса, ҳозир бу улуш кескин қисқарган. Шу сабабли Москва ўз нефти ва газини арзонлаштирилган нархларда Хитой ва Ҳиндистонга сотишга мажбур бўлмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Трамп маъмурияти томонидан берилаётган имконлардан фойдаланмаслик ҳам урушни тугатиш йўлидаги яна бир тўсиқ ҳисобланади. АҚШнинг Россияга нисбатан даҳшатовоз сиёсати Москвада бу урушни Ғарбга қарши «мессиан кураш» сифатида кўришни мустаҳкамламоқда.

Тарихчи Стивен Коткин таъкидлаганидек, Россия ўз тарихида энг муваффақиятли даврларга Ғарб билан чуқур иқтисодий алоқалар туфайли эришган. Украина билан зўравонликка асосланган муносабатлар эса Россиянинг Евроосиёдаги мавқеини заифлаштирмоқда.