Люксембург дунёдаги энг бой мамлакат деб эълон қилинди

19:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Люксембург 2025 йил рейтингига кўра, дунёдаги энг бой давлат сифатида эътироф этилди. Мамлакат аҳолиси ўртача ойлик 6750 евро атрофида даромад олади. Махсус солиқ сиёсати ва хорижий сармояга очиқ иқтисодиёт ушбу натижага олиб келган.

Luxembourg

Uniwide ва Easybiz таҳлилий манбаларининг маълумотларига кўра, энг бой учта мамлакат — Люксембург, Сингапур ва Ирландия — 2025 йилда турмуш даражаси ва иқтисодий кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда. Уларнинг умумий жиҳати — юқори технологик салоҳият, кам солиқ, инвесторлар учун қулай муҳит ва кучли хизмат кўрсатиш сектори.

Ажабланарлиси шундаки, Люксембург табиий ресурсларга бой эмас — у нефть ёки газ экспортига таянмайди. Мамлакатда солиқлар паст, қонунчилик барқарор ва инвестициялар учун жуда қулай муҳит яратилган. Бугунги кунда Люксембург ЯИМнинг 90 фоизини хизмат кўрсатиш соҳаси таъминлайди. Мамлакатда ўртача маош — ойига 6 750 евро. Энг кам иш ҳақи эса 2 500 евро атрофида.

Иккинчи ўринда — Сингапур. Бу давлат-қалъа 1950-йилларда қашшоқ ҳудуд бўлган бўлса-да, бош вазир Ли Куан Ю сиёсати натижасида дунёдаги энг технологик марказлардан бирига айланди. Солиқлар кам, коррупцияга қарши кескин чоралар кўрилган, таълим ва фанга сармоя киритилган.

Учинчи ўринни Ирландия эгаллади. Европадаги юқори даражадаги иқтисодий ўсиш айнан бу мамлакатда кузатилмоқда. Meta, Apple, Pfizer, Intel ва Microsoft каби корпорациялар бу ерда ўз офисларини очган. Бунда низ солиқ сиёсати, инглиз тилининг кенг тарқалганлиги ва Европа Иттифоқи аъзолиги муҳим роль ўйнаган.