Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоизга кўп бўлиб, Россия тарихидаги энг юқори даражани ташкил этди.
Махфий харажатларнинг асосий қисми миллий мудофаа соҳасига тўғри келади. Январь-март ойларида очиқ мудофаа харажатлари 810 млрд рубл бўлган бўлса, умумий мудофаа харажатлари 4,4 трлн рублга етди, бу эса умумий бюджетнинг 40 фоизини ташкил этади. Ҳар ҳафтада ўртача 338 млрд рубл мудофаа эҳтиёжларига сарфланмоқда, бу эса Новосибирск ёки Ростов областларининг йиллик бюджетларига тенг.
2025 йил учун миллий мудофаа бўйича харажатлар 13,2 трлн рублга етказилиши режалаштирилган бўлиб, бу ҳар учинчи рубл мудофаа соҳасига сарфланишини англатади. Махфий харажатлар эса 12,9 трлн рублга етказилиши кутилмоқда, бу эса 2024 йилга нисбатан 16 фоизга кўпдир.
Бу ҳолат Россия бюджетидаги ҳарбийлашувнинг кучайишини ва ижтимоий соҳаларга ажратиладиган маблағларнинг қисқаришини кўрсатади. Махфий харажатлар соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига ажратиладиган маблағлардан бир неча баробар кўп бўлиб, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини бажаришдаги имкониятларини чекламоқда.