Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, ишсиз фуқаролар томонидан ташкил этилган ноқонуний диний таълим ўчоқлари аниқланди.
Маълум бўлишича, 21 ёшли фуқаро Зангиота туманидаги ўз хонадонида 31 нафар болага, 43 ёшли бошқа бир шахс эса Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида 12 нафар вояга етмаганга диний дарс ўтган. Ҳар икки ҳолатда диний таълим бериш учун ҳеч қандай расмий руҳсат ва лицензиялар мавжуд бўлмаган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур фуқароларнинг ноқонуний фаолияти тўхтатилди. Шунга қўшимча, болаларни назоратсиз қолдирган ва таълимга йўл қўйган ота-оналарга нисбатан ҳам қонунбузарлик белгилари асосида чоралар кўрилган.
Мазкур ҳолатлар бўйича қонунларда белгиланган тартибда жазо тайинлангани, ҳозирда терговга қадар текширув ишлари давом этаётгани маълум қилинди.