The Moscow Times нашрининг хабар беришича, сўровда қатнашганларнинг 47 фоизи ўтган йил давомида даромадлари камайганини маълум қилган. 40 фоиз респондентлар даромадлари ўзгармаганини, 13 фоиз эса даромадлари ошганини билдирган.
Сўров натижаларига кўра, аҳолининг 75 фоизи мавжуд молиявий ресурслари кундалик эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмаслигини айтган. 56 фоиз фуқаро ойлик харажатларини режалаштириш учун 20 минг рублдан кўпроқ маблағ кераклигини билдирган. 23 фоиз фуқарога 20 минг рублгача, 21 фоиз фуқарога эса ойига қўшимча 15 минг рубл кераклиги аниқланган.
Даромадларни ошириш мақсадида, 29 фоиз россияликлар қўшимча иш топишга ҳаракат қилмоқда, 15 фоиз фуқаролар иш ҳақининг ошишини кутмоқда. 25 фоиз фуқаролар қарз олишга тайёр эканлигини билдирган, 18 фоиз фуқаролар эса сарф-харажатларини қисқартириш орқали молиявий аҳволини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. 10 фоиз респондентлар пассив даромад манбалари, яъни банк фоизлари ёки кўчмас мулкни ижарага бериш орқали даромад олишга умид қилмоқда.
Бу натижалар Россияда аҳолининг молиявий аҳволи ёмонлашиб бораётганини ва кўпчиликнинг кундалик эҳтиёжларини қондиришда қийналаётганини кўрсатади.