Туркияда Россия-Украина музокараларининг учинчи босқичи бошланди
Бугун, 23 июл куни Истанбулда россиялик ва украиналик музокарачиларнинг учрашуви бошланди.
Бугун, 23 июл куни Истанбулда россиялик ва украиналик музокарачиларнинг учрашуви бошланди.
Сурия расмийлари Туркия ҳукуматидан мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва террорчиликка қарши курашда ёрдам беришни сўради.
Ўзбекистон махсус хизматлари раҳбарияти Афғонистон пойтахти Кобулда «Толибон» ҳукумати вакили билан учрашди. Суҳбат чоғида икки мамлакат хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қирғизистон билан кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Унда сиёсий, иқтисодий, транспорт, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш назарда тутилган.
Озарбойжон Россия устидан Халқаро судга даъво аризаси киритмоқчи. Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, Озарбойжон ҳаво йўлларига тегишли ва ҳалокатга учраган йўловчи самолётига Грозний осмонида зарба берилганлиги учун Россия жавобгар бўлиши керак.
Президент Илҳом Алиевга кўра, AZAL учоғи ҳалокати юзасидан Россия томонидан жавоб берилмаётгани Озарбойжонни халқаро судга мурожаат қилишга мажбур қилмоқда.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
Бахтиёр Саидов Кобулда «Толибон» ташқи ва ички ишлар вазирлари билан учрашиб, хавфсизлик, иқтисод ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Япониянинг АҚШ билан ўтказилаётган Resolute Force Pacific ҳарбий машғулотларда иштирокини мамлакат хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолади.
16 июл куни Ўзбекистон ва Қирғизистон тўлов тизимлари ўзаро пул ўтказмаларини йўлга қўйди. Энди фуқаролар мобил иловалар орқали пул юбориш ва қабул қилиш имкониятига эга бўлади.