ТТЗгача чўзиладиган метро: янги йўналиш 85 минг йўловчига хизмат қилади
Энди метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Шу асосида тайёрланган янги таклифга кўра, лойиҳани 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда.
1 августдан экологик назоратнинг янги тартиби кучга киради
Президент қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан эътиборан экологик қоидаларни бузган ҳолларда Давлат экологик назорати инспекцияси томонидан тадбиркорларга нисбатан 24 соат ичида расмий назорат чоралари кўрилади.
Давлат бюджети: даромад ва харажатлар ўртасидаги катта тафовут
2025 йил 1–16 май кунлари Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари 9,93 трлн сўмни ташкил этди, аммо харажатлар 19,98 трлн сўмга етди. Бу бюджет тақчиллигининг давом этаётганини кўрсатади.
Тендерда иштирок этганларга қулайлик: баллни қайтариш механизми жорий этилди
Энди тендерда ютган ташкилотлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган тақдирда, аввал қўлланилган рейтинг чегирма баллари қайта тикланади. Бу тизим «Shaffof qurilish» орқали амалга оширилади.
Ички авиақатновлар арзонлашади: ҳукумат субсидия ва рақобатни кучайтирмоқда
Ўзбекистонда ички йўналишларда авиа чипталар нархини пасайтириш, хусусий авиаташувчиларни жалб қилиш ва ҳаво транспортида рақобат муҳитини яхшилаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.
Россия ва Афғонистон биргаликда нефт қазиб олиб қайта ишлайди
Қозонда бўлиб ўтган «Россия — Ислом олами. KazanForum» форуми доирасида Афғонистон ва Россия нефт қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Сурхондарёда Dongfeng автозавод қуришни таклиф қилди
Хитойнинг йирик автомобилсозлик компанияси Сурхондарёда замонавий завод ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.
Туркия Қора денгиз остида 75 млрд метр куб газ топди
Туркия Қора денгизда 75 миллиард метр куб ҳажмда янги газ конини аниқлади. Бу захира мамлакат эҳтиёжини 3,5 йил таъминлашга қодир, деди Туркия президенти ражаб Тоййиб Эрдўған.
Ўзбекистонда Умра сафарини ўтказишга рухсат олган туроператорлар сони 14 тага етди
Ўзбекистонда яна икки туроператор — Centrum holidays ва Buxoro umra jamiyati Умра сафарларини ташкил этиш учун расмий лицензия олди. Шу билан бирга, бу фаолиятга рухсат олган компаниялар сони 14 тага…