Туркия ва Озарбойжон янги темир йўл қуришни бошлади
Туркия «Қарс–Иғдир–Аралиқ–Дилужу» темир йўл қурилишини бошлади. Лойиҳа «Зангезур коридори»нинг бир қисми бўлиб, Озарбойжоннинг асосий ҳудудини Нахичивон эксклави билан боғлашни кўзлайди.
Туркия «Қарс–Иғдир–Аралиқ–Дилужу» темир йўл қурилишини бошлади. Лойиҳа «Зангезур коридори»нинг бир қисми бўлиб, Озарбойжоннинг асосий ҳудудини Нахичивон эксклави билан боғлашни кўзлайди.
Тезюрар поездларда интернетдан фойдаланиш имкони яратиш мақсадида вагонларга махсус ускуналар ўрнатилган.
Самарқанд вилоятида 2025 йил январда юз берган «Афросиёб» тезюрар поездига қўпорувчилик ҳаракати учун икки нафар темирйўл ходими суд ҳукми билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
9 сентябрдан бошлаб йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида айрим йўналишларда поездлар тезлиги оширилади. Бу билан бир қатор рейсларнинг бекатга кириб келиш вақтлари сезиларли қисқаради.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Президент халқаро логистика, инфратузилма ва заиф…
Ҳукумат темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги техник регламентни тасдиқлади. Ҳужжатда маҳсулот белгилаш, мажбурий сертификатлаш ва мувофиқлик талаблари аниқ белгиланган.
Тошкентдан Самарқандгача тезюрар темир йўл қурилиши бўйича техник-иқтисодий асослаш ҳужжатлари шу йилнинг охиригача тўлиқ тайёр бўлади. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов 28 июл куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум…
Ўзбекистонда 6 ўқли, 115 тонна юк кўтарувчи самосвал-думпкар вагонлари маҳаллийлаштирилмоқда. Янги лойиҳа нафақат ички эҳтиёж, балки экспорт бозори учун ҳам мўлжалланган бўлиб, биринчи вагон августда йўлга чиқиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Грузияни «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасида иштирок этишга чақирди.
«Хитой темир йўллари»нинг маълумотларига кўра, январ-июн ойларида мазкур йўналиш бўйича 7 349 та рейс амалга оширилган.