Трансафғон темир йўли қурилиши 5 йилда якунланиши кутилмоқда
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни боғлайдиган Трансафғон темир йўли орқали юк ташиш ҳажми дастлаб йилига 3 млн тоннага етса, 2040 йилгача бу кўрсаткич 15–20 млн тоннадан ошиши мумкин.
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни боғлайдиган Трансафғон темир йўли орқали юк ташиш ҳажми дастлаб йилига 3 млн тоннага етса, 2040 йилгача бу кўрсаткич 15–20 млн тоннадан ошиши мумкин.
Ўзбекистонлик мева-сабзавот экспортчилари Европа бозорларига чиқиш учун темирйўл қатновини ташкил этишни сўрамоқда. Автомобил орқали етказиб бериш қимматлиги туфайли маҳаллий маҳсулотлар Туркия маҳсулотлари билан рақобатлаша олмаяпти.
Шимолий вокзал ҳудудида йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида автомобил билан вокзал кириш қисмигача ҳаракатланишга рухсат берилди. Яқин вақтларда барча вокзалларда шу тизим жорий этилади.
Қозоғистон Трансафғон темир йўлини қуриш бўйича Афғонистон билан стратегик келишувга эришди. Лойиҳа орқали Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаш, товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.
Тожикистон Хитой орқали Европага юк ва йўловчи ташишни йўлга қўйиш мақсадида Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли лойиҳасида иштирок этиш ниятини билдирди. Бу борада музокаралар Хитойнинг Тянцзин шаҳрида ўтди.
Қозоғистон Турғунди – Ҳирот темир йўлини қуриш учун Афғонистон билан англашувга эришди. Бу лойиҳа Қозоғистоннинг Жанубий Осиё портларига чиқиши ва минтақавий савдо имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Темир йўл лойиҳаси доирасида Ўзбекистон транспорт вазири миллий компанияларни субпудратчи сифатида жалб қилиш таклифи билан чиқди. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги иқтисодий имкониятлар яратиши мумкин.
Хонкендидаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида президент Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф учрашув ўтказди. Томонлар Трансафғон темир йўли, савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди.
Эндиликда Ўзбекистондаги барча темирйўл вокзалларига чиптасиз ва ҳужжатларсиз кириш мумкин. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан амалга оширилаётган янги тартиб орқали хавфсизликни сақлаган ҳолда йўловчилар учун катта қулайликлар яратилади.
Ўзбекистондаги аномал иссиқлик темир йўл ҳаракатига таъсир қилмоқда — “Ўзтемирйўлйўловчи” поездлар тезлиги чекланиши ва сафар вақти узайиши мумкинлигини маълум қилди.