
14 январ куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Эртага республиканинг айрим жойларида ҳарорат +22 даражагача исийди. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида эса қор кўчиши хавфи бор.

14 январ куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиш мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига
3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+5 даража илиқ, кундузи +1...+18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -4 даража совуқ, +1 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё. Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +17...+22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади. 13 январда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.





