Logo

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Bugun 22:091 daqiqa

Янги Бош консулхона савдо, инвестиция, технология, таълим ҳамда халқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди © Videodan kadr

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди.

Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчиси, Президент администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов янги Бош консулхона Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида Ўзбекистоннинг биринчи консуллик муассасаси эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, консулхонанинг очилиши Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Янги Бош консулхона савдо, инвестиция, технология, таълим ҳамда халқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Teglar

Mavzuga oid