«Бешқўрғон» бозорида ёнғин бўлди
Ёнғин бир соат ичида қуршаб олинди. Оловни ўчириш ишлари ҳамон олиб борилмоқда.

Бугун, 5-апрел куни Тошкент шаҳридаги «Бешқўрғон» бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, бугун соат 15:56 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Тошкент катта халқа автомобил йўли кўчасида жойлашган «Бешқўрғон» бозорида дўкон ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб борган.
«Ҳозирда ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади. Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган», – дейилади хабарда.
ФВВ ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрмоов етиб борганини ҳам эълон қилди.
Ёнғин соат 16:53 да қуршаб олиниб, соат 18:18 да ўчирилди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.





