Бу ҳафта Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

06.10.2025 | 14:003 daqiqa

Синоптиклар маълумотига кўра, жорий ҳафта мамлакат бўйлаб қуёшли ва илиқ об-ҳаво ҳукмрон бўлади. Ҳарорат айрим ҳудудларда +32 даражагача кўтарилиши мумкин.

Бу ҳафта Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Бу ҳафта Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво октябр бошларига хос ҳолда барқарор ва қуруқ кечиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълумот берди. Душанба куни ёмғир ёғмайди, ҳаво ҳарорати республиканинг кўп қисмларида кундузи +20…+25 даража, шимолда +17…+22 даража, тоғли ҳудудларда +15…+20 даража бўлади. Тунда эса шимолда +2…+7 даража, жанубда +10…+15 даража атрофида бўлиши прогноз қилинган. Сешанба-чоршанба кунлари об-ҳаво деярли ўзгаришсиз қолади. Ҳар куни ҳарорат ўртача 1 даражага кўтарилиб боради. Пайшанба ва жума кунлари чўл ва жанубий ҳудудларда ҳарорат +30…+32 даражагача, бошқа вилоятларда +28 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунларига бориб, Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши натижасида ҳарорат янада кўтарилади. Шанба ва якшанба кунлари мамлакат бўйлаб қуруқ ва қуёшли об-ҳаво ҳукмрон бўлади, жанубий вилоятларда эса ҳарорат +35 даражагача етиши мумкин. Хорижий об-ҳаво марказлари маълумотларига кўра, бу ҳафта ҳарорат кўп йиллик меъёрларга яқин бўлади. Айрим жойларда бироз совуқ, бошқа ҳудудларда эса нисбатан илиқ муҳит сақланиши тахмин қилинмоқда.

Teglar

Mavzuga oid