Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади
© Javhar ChorshanbiyevaШанба ва якшанба кунлари республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +22 даражагача кўтарилиши мумкин.
Ўзгидромет 14-15 феврал кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Жума куни кундузи Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Кечаси ёғингарчилик аста-секин шарққа томонга силжиди. Фақат марказий ва шарқий ҳудудлар бўйича, шунингдек, республиканинг энг чекка жанубида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради.
14 феврал - шанба куни кундузи ва 15 февраль - якшанба куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилади, бугун +10...+15 даража илиққача, якшанба куни эса +17...+22 даража илиққача бўлади. Кечалари ҳарорат +5...+10 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида жума кунининг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, ҳарорат 10-12 даража илиқ бўлади.
Шанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин +17...+20 даража илиққача кўтарилади. Ҳарорат асосан кечалари +6...+9 даража илиқ бўлади.
Шамол секундига 3-8 метр теликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.





