Дам олиш кунлари ёмғир ёғиши мумкин
9-10-май кунлари Ўзбекистон бўйлаб аввал иссиқ ва қуруқ, кейин эса кескин салқин ва ёмғирли об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда кучли шамол ва сел хавфи ҳам бор.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати +34...+37 даража атрофида, жанубда +39 даражагача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида бироз ҳаво бироз салқинроқ бўлиб, ҳарорат +28...+33 даража атрофида бўлади.
Шанба, 9-май куни ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат барча жойларда +28...+33 даражагача пасаяди.
10-майда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундузи ҳаво ҳарорати +20...+25 даражадан юқори бўлмайди.
11-майда Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятларида, кечаси ва эрталаб Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +2...+3 даражага кўтарилади.
9-майда шамолда ва чўл ҳудудларда, 10-11-майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача, 9-10-майда айрим жойларда баъзида секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 10-11-майда баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 8-9-май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 8-майда +34...+36 даража, 9-майда +30...+32 даража бўлади. 10-майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи +20...+22 даража бўлади.
11 майда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +23...+25 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 10-12 метргача кучайиши, 9 майда шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.





