Эртага Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилади

Bugun 11:552 daqiqa

27 март куни мамлакат ҳудудларида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланади. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Эртага Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилади © Javhar Chorshanbiyeva

Ўзгидромет 27 март куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+15 даража илиқ, кундузи +27...+29 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража илиқ, кундузи +27...+32 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража илиқ, кундузи +27...+32 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража илиқ, кундузи +25...+30 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража илиқ, кундузи +27...+32 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража илиқ, кундузи +23...+28 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.

Teglar

Mavzuga oid