Исҳоқжон домла яна имом бўлди

Bugun 15:051 daqiqa

Исҳоқжон Бегматов Олмазордаги масжидга имом этиб тайинланди, у аввал баҳслар сабаб фаолиятидан озод этилган эди.

Исҳоқжон домла яна имом бўлди

Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида жойлашган «Мирза Ғолиб» масжидига Исҳоқжон домла Бегматов имом-хатиб сифатида тайинланди. У ав «Имом Термизий» жоме масжидида шу лавозимда фаолият юритган.

2023 йил 25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси қарори билан Исҳоқжон домла Бегматов фаолиятидан озод этилган эди. Бу қарор унинг жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган чиқишлари ортидан қабул қилинган.

Баҳсли чиқишлари

Хусусан, у солиқлар ва кешбэк тизими ҳақида билдирган фикрлари билан баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Унинг айтишича, тадбиркорларга кешбэк бериш мажбурияти юклатилиши айрим ҳолларда уларга нисбатан босим сифатида баҳоланиши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ички назорат комиссияси мазкур чиқишларни кўриб чиққан ва уларни кескин танқид қилган. Идора бу фикрлар расмий позицияни акс эттирмаслиги, балки шахсий қарашлар эканини таъкидлаган.

Шунингдек, комиссия имом-хатиб аввал ҳам бир неча бор огоҳлантирилганини, аммо шунга қарамай баҳсли чиқишлар такрорланганини қайд этган. Бегматов эса ўз хатосини тан олиб, пушаймонлигини билдирган.

Диний идора кешбэк тизими бўйича аввал ҳам фатво бериб, ундан тушадиган маблағ муайян шартлар асосида жоиз эканини билдирган. Бунда алдов ва фоиз элементлари бўлмаслиги муҳим шарт сифатида қайд этилган.

Шу билан бирга, солиқлар давлат иқтисодиётида муҳим ўрин тутиши, ижтимоий соҳалар ва инфратузилмани молиялаштиришда асосий манба экани таъкидланган.

Teglar

Mavzuga oid