Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди

Bugun 08:001 daqiqa

Парвозлар ҳафтанинг душанба, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди

Бугун, 14-апрелдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, парвозлар «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан ҳафтанинг душанба, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Парвозлар жадвали қуйидагича кўриниш олган:

Душанба ва пайшанба кунлари: Тошкентдан учиш соат 08:05 ва 08:10 га белгиланган. Тел-Авивдан қайтиш эса соат 13:35 ва 12:35 да амалга оширилади.

Сешанба кунлари: Тошкентдан Тел-Авивга соат 15:15 да парвоз қилинади. Тел-Авивдан қайтиш рейси эса Самарқанд шаҳри орқали ўтиб, соат 20:15 да амалга оширилади.

Дам олиш кунлари, яъни якшанба куни Тошкент – Самарқанд – Тел-Авив йўналиши бўйича қатновлар жорий этилади. Исроил шаҳридан Тошкентга тўғридан-тўғри қайтиш эса соат 13:35 да амалга оширилиши режалаштирилган.

Teglar

Mavzuga oid