Logo

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Bugun 15:352 daqiqa

Президент терма жамоа бош мураббийсини «Содиқ хизматлари учун» медали билан, жамоа аъзоларини эса «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида дунёнинг 200 га яқин давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган нуфузли халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тенгсиз натижа қайд этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 

Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин медални қўлга киритиб, мутлақ чемпионликка эришди. Ёш муҳандислар 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 637 балл билан мусобақа рекордини қайд этди.

FIRST Global Challenge — ҳар йили дунёнинг энг иқтидорли юқори синф ўқувчиларини бирлаштирувчи ноёб муҳандислик олимпиадасидир. Бу йилги глобал беллашув сайёрамизнинг энг долзарб муаммоларидан бири — ўрмон ёнғинларининг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ва табиатни қайта тиклашга бағишланди. 

13-октябр куни «Робототехника бўйича халқаро мусобақа ғолиблари ва уларнинг мураббийларини мукофотлаш тўғрисида»ги президент фармони эълон қилинди.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Бўтахонов Зиёдулла Зоиржон ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси.

«Келажак бунёдкори» медали билан:

Саломов Иброхим Уктамович — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори;

Абдужабборов Абдуллох Абдуғофур ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси техник мураббийси;

Акбаров Шохрухбек Аъзамжон ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;

Косимов Акбаршох Анвар ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;

Мирахмедов Аюбхон Анвар ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;

Пардаев Умарбек Шерзод ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;

Содиқов Шукрулло Шерали ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;

Тешабаев Махкамбек — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;

Тешабаева Сафина — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери;

Тожиқўзиев Жасурбек Рустамжон ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;

Урманов Баходир Дониёрович — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;

Урманов Хондамир Дониёрович — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;

Юсупхўжаев Ҳасанхон Алишер ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери.

Teglar

Mavzuga oid