Ўзбекистонда 917 мингта ёритиш чироқлари йилига 330 млн kWh электр сарфламоқда

13.02.2026 | 16:251 daqiqa

Президент ёритиш устунларига кичик қуёш панели, батарея, кун ёришишига қараб, ўзи ўчиб-ёнадиган датчик ўрнатишни топширди.

Ўзбекистонда  917 мингта ёритиш чироқлари йилига 330 млн kWh электр сарфламоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни ўтган тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда республикада энергия самарадорлигини ошириш бўйича қатъий вазифалар белгилади.

Хусусан, 917 мингта кўча ёритиш чироғи йилига 330 млн kWh электр сарфлаётгани танқид қилиниб, устунларга қуёш панели ва автоматик датчиклар ўрнатиш топширилди.

Қайд этилишича, кичик ва ўрта корхоналар йилига 5 млрд куб метр газ ва 20 млрд kWh электр энергияси истеъмол қилмоқда. Шу боис мазкур сегментда энергия тежамкорлик бўйича янгича тизим жорий этилиб, уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Энергия аудити ва молиявий ресурс

Ҳар бир туманда энергия сарфи энг юқори бўлган 5 тадан корхонада мажбурий энергия аудити ўтказилади. Аудит натижалари асосида тежамкор технологияларни жорий этиш учун 100 млн доллар миқдорида арзон молиявий ресурс жалб қилинади.

Мутасаддилар ва ҳокимлар олдига 2026 йилда кичик ва ўрта корхоналарда камида 100 млн куб метр газ ҳамда 500 млн kWh электр энергиясини тежаш вазифаси қўйилди.

Қуёш панелли чироқлар

Республика бўйича 917 мингта ёритиш чироғларИнинг бир қисми кундузи ҳам ёниқ ҳолатда қолмоқда. Бу ортиқча сарф-харажат ва энергия исрофига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан ёритиш устунларига кичик қуёш панели, аккумулятор батарея ва кун ёруғлигига қараб автоматик ўчиб-ёнадиган датчиклар ўрнатишни бошлаш топширилди.

Teglar

Mavzuga oid