Ўзбекистонда бу ҳафта қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Bugun 16:551 daqiqa

Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир, кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши, тоғли ҳудудларда сел хавфи бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда бу ҳафта қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, республика ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Айрим жойларда шамол тезлиги кучайиб, чанғ-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Шамол тезлиги секундига 7–12 метрни ташкил этади. Баъзи ҳудудларда секундига 13–18 метр кучайиши мумкин. Айниқса, 18–19 май кунлари шамол айрим жойларда секундига 20–22 метргача етиши ва чанғ-тўзонлар билан кузатилиши эҳтимоли бор.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғирлар кучли бўлиши мумкин. Шунингдек, момақалдироқ кузатилиши ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи сақланиб қолмоқда. Мутасаддилар аҳолини эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати юқори бўлади. Душанба куни кундузи ҳаво +30..35 даража атрофида исиши кутилмоқда. Кейинги кунларда ҳарорат +25...+28 даражадан +30...+32 даражагача ўзгариб туради.

Тошкент шаҳрида ҳам ҳафта давомида ўзгарувчан об-ҳаво сақланади. 19 май куни ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+20, кундузи +25...+27 даража бўлади. 20 май куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво +30...+32 даражагача исийди. 21–22 май кунлари яна қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid