Logo

Ўзбекистонда кузнинг биринчи ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда

Bugun 17:102 daqiqa

Сентябр ойи об-ҳаво асосан қуруқ ва илиқ кечиши прогноз қилинмоқда. Ой бошида ҳаво ҳарорати +37 даражагача, жанубда эса +40 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистонда кузнинг биринчи ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистонда 2026-йил сентябр ойи нисбатан қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланиши кутилмоқда. Ойнинг биринчи ўн кунлигида кундузги ҳарорат айрим ҳудудларда +35...+37 даражагача кўтарилиши мумкин.

Прогнозга кўра, кечалари ва эрта тонгда ҳаво +15...+20 даража атрофида бўлиб, ёқимли салқинлик сақланади. Кундузи эса асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Тақвим бўйича куз бошланганига қарамай, сентябрнинг дастлабки кунларида ёзга хос иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Республиканинг жанубий ҳудудларида энг иссиқ кунларда ҳарорат +38...+40 даражагача кўтарилиши эҳтимол қилинмоқда.

Кейин ҳаво салқинлашади

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат аста-секин пасайиши кутилмоқда. Бу даврда кечалари ҳаво асосан +10...+15 даража, кундузи эса +25...+30 даража бўлиши прогноз қилинган.

Айрим кунларда ҳаво ҳарорати қисқа муддатга кўтарилиши ёки аксинча, пасайиши мумкин. Аммо умумий ҳолатда сентябрь ойи учун нисбатан барқарор ҳарорат фони шаклланиши кутилмоқда.

Сентябр Ўзбекистонда анъанавий тарзда «бахмал мавсум» ҳисобланади. Кўп йиллик кузатувларга кўра, ойнинг биринчи ярмида ўртача кундузги ҳарорат +30...+33 даража, иккинчи ярмида эса +26...+29 даража атрофида бўлади.

Ёмғир кам бўлади

Сентябр йилнинг энг қуруқ ойларидан бири ҳисобланади. Жорий йилда ҳам республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Ой давомида айрим кунларда, жами 1–3 кун бироз жадалликдаги ёмғир ёғиши мумкин. Жанубий ҳудудларда эса ёғингарчилик эҳтимоли жуда кам бўлиши прогноз қилинган.

Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон ва Хоразмда эса ёғингарчилик меъёрдан кўпроқ ёки меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда.

Кўп йиллик маълумотларга кўра, сентабрда айрим йиллари умуман ёмғир ёғмаслиги ҳам мумкин.

Teglar

Mavzuga oid