Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

24.02.2026 | 16:411 daqiqa

25–26 феврал кунлари ёмғирлар туфайли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида 25–26 феврал кунлари кучли ёмғирлар кутилмоқда ва бу тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини хавфини оширмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» расман огоҳлантирди.

Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди. Шунингдек, республика бўйича ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида айрим ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Аввалроқ 24–27 феврал кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинган эди.

Teglar

Mavzuga oid