
Ўзгидромет сурхондарёликларни кучли чанг-тўзонлардан огоҳлантирмоқда
Бугун 09:551481
3 ноябр куни Сурхондарё вилояти ҳамда мамлакатнинг тоғли ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

3 ноябр куни кундузи Сурхондарё вилояти ҳамда республиканинг тоғли ҳудудларида шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилояти ва республиканинг тоғли ҳудудларидаги баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 13–18 метргача етиши, айрим минтақаларда чанг-тўзонларни келтириб чиқариши мумкин.
«Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз.» — дейилади хабарда.
Шунингдек, очиқ ҳаводаги фаолиятларини қисқартиришлари, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақишлари тафсия этилган.





