Қорақалпоғистон ва Хоразмда харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади

Bugun 09:161 daqiqa

2026 йил 1 июлдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида харид чекларини «Солиқ» иловаси орқали рўйхатдан ўтказган фуқаролар автомашина ютиб олиши мумкин.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади © Soliq.uz ilovasi

Ҳукуматнинг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишни оммалаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ушбу икки ҳудуддаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар учун онлайн назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади.

Ютуқли ўйин қай тартибда ташкил этилади

Низомга кўра, фуқаролар чекларни «Солиқ» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказиши керак бўлади. Шундан сўнг ҳар бир иштирокчи автоматик равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.

Иловада фойдаланувчиларга улар томонидан рўйхатдан ўтказилган чеклар лотерея тизимига киритилгани ҳақида маълумот бериб борилади. Ютуқли ўйинлар ҳар ой «Солиқ» иловасидаги махсус «Ютуқли ўйинлар» платформаси орқали ўтказилади.

Ғолиблар инсон омилисиз, тасодифий танлаш механизми орқали аниқланади. Бунда бир ой давомида рўйхатдан ўтказилган барча чеклар умумий танлов базасига қўшилади.

Қарордан мақсад

Ҳукумат ушбу ташаббус орқали онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишни кенгайтириш, нақд пул айланмасини қисқартириш ва аҳолини чек талаб қилишга рағбатлантиришни мақсад қилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ҳар бир ойлик ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомашина топширилади.

Teglar

Mavzuga oid