Logo

Қозоғистонда бензин экспорти яна ярим йилга тақиқланиши мумкин

Bugun 11:551 daqiqa

Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатлари учун чекловлар жорий йилнинг 22 ноябридан 2027 йилнинг 22 майигача, иттифоқдан ташқаридаги давлатларга эса 2027 йилнинг 1 январидан 30 июнигача амал қилади.

Қозоғистонда бензин экспорти яна ярим йилга тақиқланиши мумкин © Roman Pimenov / «Peterburgskiy dnevnik»

Қозоғистон Энергетика вазирлиги бензин, дизель ёнилғиси ва бир қатор нефть маҳсулотларини экспортига қўйилган тақиқ муддатини яна ярим йилга узайтиришни таклиф қилди.

Режага кўра, Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатлари учун чекловлар жорий йилнинг 22 ноябридан 2027 йилнинг 22 майигача амал қилади. Иттифоқдан ташқаридаги давлатларга экспорт қилиш тақиқи эса 2027 йилнинг 1 январидан 30 июнигача кучда бўлади.

Тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига бензин ва дизелдан ташқари авиакеросин, газойл, енгил дистиллятлар, битум, толуол ва ксилол ҳам киритилган.

Шунингдек, чекловлардан истиснолар мавжуд бўлиб, тақиқ гуманитар ёрдамлар ҳамда ҳукумат қарорлари асосидаги махсус етказиб беришларга амал қилмайди.

Аввалроқ, Қозоғистон расмийлари Россиядан бензин етказиб бериш бўйича расмий сўров олмаганини таъкидлаб, бензин экспорти ҳақидаги хабарларни рад этган эди.

Teglar

Mavzuga oid