Logo

Россиянинг энг бой аёли номи эълон қилинди

Bugun 08:301 daqiqa

«Forbes» рейтингига кўра, Россиядаги энг бадавлат аёлларнинг жами бойлиги бир йил ичида 25,75 миллиард доллардан 18,95 миллиард долларгача қисқарган.

Россиянинг энг бой аёли номи эълон қилинди © Фото: РБК

«Wildberries» асосчиси Татяна Ким Россиянинг энг бой аёллари рейтингида етакчиликни сақлаб қолди. «Forbes»нинг 2026 йилги рейтингида унинг бойлиги 5 миллиард долларга баҳоланган. Бу бир йил олдинги 7,1 миллиард долларлик кўрсаткичдан 2,1 миллиард долларга кам.

Ким охирги олти йилда бешинчи марта мамлакатнинг энг бой аёли деб топилди. У 2021, 2023, 2024 ва 2025 йилларда ҳам рейтингга бошчилик қилган.

Рейтингдаги ўзгаришлар

Россиянинг энг бой аёллари рейтингида иккинчи ўринни «Inteco Management» президенти Елена Батурина 1,3 миллиард долларлик бойлик билан эгаллади.

Учинчи ўринда «БФА-Девелопмент» бош директори Людмила Коган 1,25 миллиард долларлик бойлик билан қайд этилди. Тўртинчи поғонадан «Лукойл»нинг собиқ ҳаммуассиси Леонид Федуннинг қизи Екатерина Федун 1 миллиард доллар билан жой олди.

Умуман, рейтинг иштирокчиларининг жами бойлиги бир йилда 25,75 миллиард доллардан 18,95 миллиард долларга тушган. Миллиардер аёллар сони эса тўққиз нафардан тўрт нафарга қисқарган.

«Wildberries»га босим

Кимнинг бойлиги пасайиши унинг асосий бизнеси атрофидаги хавфларни ҳам кун тартибига олиб чиқди. Июл ойи ўрталаридан Россиянинг турли ҳудудларида «Wildberries»нинг 20 дан ортиқ логистика объекти дронлар ҳужумига учраган.

Шунга қарамай, компаниянинг бирлашган активлари Кимга рейтингдаги устунликни сақлаш имконини берди. «Forbes» маълумотлари Россиядаги энг бадавлат аёллар қаторида умумий капиталнинг сезиларли қисқарганини кўрсатмоқда.

2026 йилги рейтингда янги иштирокчилар пайдо бўлмаган.

Teglar

Mavzuga oid