Logo

Саида Мирзиёева Ашхободда Лайло Алиева ва Ўғулжаҳон Атабаева билан учрашди

Bugun 19:241 daqiqa

Учрашув хайрия ва ижтимоий лойиҳалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган.

Саида Мирзиёева Ашхободда Лайло Алиева ва Ўғулжаҳон Атабаева билан учрашди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Ўғулжаҳон Атабаева ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лайло Алиева билан учрашди.

«Мулоқотларимиз яхши анъанага айланиб қолди. Ҳар сафар фикр алмашганимизда умумий ғояларимиз бойиб, ҳамкорликда янгидан-янги лойиҳалар юзага келмоқда. Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонни кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва муштарак қадриятлар боғлаб туради. Учрашувларимиз бундан кейин ҳам фақат яхшиликка хизмат қилишини, одамларга нафи тегадиган эзгу амалларга айланиб, мамлакатларимизни бир-бирига янада яқинлаштиришини истардим», – дея ёзди Мирзиёева Telegram-каналида.

Teglar

Mavzuga oid