Logo

Саида Мирзиёева Ашхободдаги санъат кўргазмасида иштирок этди

Kecha 22:021 daqiqa

Унга Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тўнғич қизи, Туркманистондаги Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжахон Атабаева ҳамроҳлик қилди.

Саида Мирзиёева Ашхободдаги санъат кўргазмасида иштирок этди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ташкил этилган «ОНА. Она табиат» кўргазмасида иштирок этиб, унинг жуда илиқ таассурот қолдирганини маълум қилди.

«Ижодкорлар санъат орқали муҳим бир ғояни акс эттиришган: табиат ҳам худди мунис оналаримиздек меҳрга, ғамхўрлик ва эҳтиромга лойиқ. Бу туйғуни, бундай муносабатни фарзандларимиз онгига ҳам сингдириш жуда муҳим.

Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармасини ушбу ажойиб кўргазманинг очилиши билан табриклайман. Эзгу ва ибратли ташаббус учун раҳмат!», дея ёзди у Telegram-каналида.

Teglar

Mavzuga oid