Сардор Умрзоқов янги лавозимга тайинланди
Шу муносабат билан у айни пайтгача эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Сардор Ўктамович Умрзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу бўйича Ўзбекистон раҳбарининг тегишли фармони имзоланди.
Шу муносабат билан Умрзоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг ёзишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди.
Қолаверса, давлат бошлиғининг яна бир фармони билан Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этилди.