«Sensay» стартапи сунъий интеллект бошқарадиган ўз орол-давлатини ташкил қилди

Bugun 10:153 daqiqa

Ҳозирча бирорта давлат тан олмаган ушбу орол-давлат учун 12 мингдан ортиқ киши рақамли фуқароликка ариза топширган.

«Sensay» стартапи сунъий интеллект бошқарадиган ўз орол-давлатини ташкил қилди © Image Professionals GmbH/Alamy Stock Photo

«Sensay» стартапи тарихий шахслардан ташкил топган сунъий интеллект ҳукумати бошқарадиган ўз орол-давлатини тузди. Ҳозирда у майдони 3,4 км² бўлган оролга даъво қилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди. 
 
Ҳукумат таркибига кимлар кирган?

Ҳукумат таркиби қуйидагилардан иборат:
Маркус Аврелий – президент
Уинстон Черчилл – бош вазир
Нелсон Мандела – адлия вазири
Сун Тзу – мудофаа вазири
Элеанор Рузвелт – ташқи ишлар вазири
Флоренс Найтингел – соғлиқни сақлаш вазири
Конфуций – таълим вазири
Леонардо да Винчи – маданият ва инновациялар бўйича масъул
Хатшепсут – инфратузилма вазири
Маҳатма Ганди – бошқарув кенгаши аъзоси
Александр Ҳамилтон – иқтисодий блок раҳбари 

3



Ҳозирча бу давлатни бирорта ҳам мамлакат тан олмаган, аммо «рақамли фуқаролик» учун аллақачон 12 мингдан ортиқ киши ариза топширган.
 
Бундай «давлатлар» олдин ҳам бўлган

Микромиллатлар – ўзини мустақил деб эълон қилган ғаройиб кичик давлатчалар – янгилик эмас. 1967-йилда Principality of Sealand Англия соҳиллари яқинидаги Иккинчи жаҳон уруши давридаги ташлаб қўйилган ҳарбий денгиз платформасида ташкил этилган бўлиб, ўз қироллик оиласи, паспорти ва ҳатто футболи жамоасига эга. Бошқа кўплаб микромиллатлар эса сайёҳлик масканига айланган – масалан, Вилнюсдаги Узупис республикаси ёки Калифорния чўлидаги Словжамастан диктатураси.
Тарихан микромиллат асосчилари янгиликка интилиш, эркинлик ва «terra nullius» – яъни халқаро ҳуқуқда ҳеч кимга тегишли бўлмаган ҳудуд тушунчаси – чегараларини синаб кўриш истаги билан ҳаракат қилган. Аммо сўнгги йилларда бу ғоя либертариан қарашларга мойил тадбиркорлар ва технологик миллионерларни ҳам жалб этмоқда. Улар бундай ҳудудларни ўз ғоялари ва технологиялари учун тажриба майдони сифатида кўришмоқда.
Масалан, 2023-йилдан буён крипто-тадбиркор Балажи Сринивасан ҳар йили «Network State» конференцияларини ўтказиб келмоқда. Бу йиғилишлар келажакда маблағ йиғиб, жисмоний ҳудуд сотиб олиш ва дипломатик тан олишга эришишни мақсад қилган виртуал жамоаларни шакллантиришга қаратилган.
2017-йилда яна бир крипто-тадбиркор Оливер Жанссенс ўзининг «Free Society Foundation» орқали дунёдаги «биринчи либертариан давлат»ни ташкил этиш режаларини эълон қилган эди. Кейинчалик у мақсадини юмшатиб, Невис оролида махсус иқтисодий зона яратиш ғоясига ўтди. Бу эса маҳаллий аҳоли орасида хавотирларга сабаб бўлган.
 
«Бу мутлақо бўш жой эмас»

Сенсай бундай муаммога дуч келмаган. Лойиҳа коммуникация маслаҳатчиси Эмили Кеоҳнинг сўзларига кўра, ҳозир оролдаги аҳоли «Майк исмли битта одам»дан иборат бўлиб, эркак у ерда қоровул ва хўжалик ишлари билан шуғулланади.
Аммо лойиҳа асосчиси Дэн Томсон келажакда орол Палаван вилоятига келадиган оролма-орол саёҳат қилувчи ва дайвингга қизиқувчи туристлар учун янги манзилга айланишини, шунингдек, доимий яшовчилар ҳам бўлиши мумкинлигини айтди.
Томсоннинг таъкидлашича, у оролни ижарага олиш ва уни ривожлантириш ҳуқуқига эга. Бироқ у қўлидаги ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги сўровга жавоб бермаган.

«Оролда тахминан 30 та вилла қуриш учун жой бор. У жуда катта эмас, лекин мутлақо кичик ҳам эмас. Менимча, асосан меҳмонлар келади. Балки баъзи доимий яшовчилар ҳам бўлар, аммо кўпроқ Корон ороли атрофидаги қўшни ороллардан келувчи сайёҳлар бўлади», – деди Томсон.

Teglar

Mavzuga oid